ШАНЬСИ

ШАНЬСИ — Хитойдаги провинция. Хуанхэ дарёси ўрта оқими ҳавзасида. Майд. 157 минг км2. Аҳолиси 31,7 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Тайюань ш. Ш. ҳудуди Шаньси платоси ва Лёссли платонинг шарқий қисмида жойлашган. Иқлими мўътадил, муссонли, ўртача тра янв. да —16° дан (шим. да) —2° гача (жан. да), июлда 20—25°. Йиллик ёғин 400—500 мм. Ғарб ва шим. гарбида чала чўл ўсимликлари ўсади, шарқидаги баландлик минтақаларида аралаш ва кенг баргли ўрмонлар сакланган.

Шаньси — Хитойнинг саноати ривожланган провинцияларидан. Кумир, металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, озиқовқат саноатлари ривожланган. Асосий саноат марказлари — Тайюань, Датун ва Янцюань ш. лари. Ҳунармандчиликда металл ва чинни буюмлар ясалади, ипак матолар, гилам тўқилади. Тайюань, Датунда қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаньси — Хитойнинг қад. деҳқончилик рни. Суғориб деҳқончилик қилинади. Асосий экини — донли экинлар (буғдой, гаолян, маккажўхори, сули ва б.). Техника экинларидан пахта ва зиғир, кунжут, ер ёнғоқ, қанд лавлаги экилади. Чорвачиликда корамол, эшак ва қўй боқилади.

Шаньси ҳудудида Яншао маданияти қолдиклари топилган. Мил. ав. 7—5-а. ларда Цзинь подшолиги, мил. ав. 5—3-а. ларда Чжао ва б. бир қанча подшоҳликлар таркибида бўлган. 14-а. дан бошлаб ҳоз. номда, 17-а. дан Хитойнинг Шаньси провинцияси.

Loading...