ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ) — минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. Хитойнинг Шанхай шахрида 6 мамлакат — Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари учрашувида тузилган (2001 й. 15 июнь). «Шанхай бешлиги» деб аталган уюшма фаолияти билан боғлиқдир. Дастлаб Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон давлатлари рақбарлари («Шанхай бешлиги») учрашуви бўлиб ўтган. Унда чегарадош мамлакатлар уртасидаги ишончни мустаҳкамлаш (1996 й.) ва қўшма чегарада қуролли кучлар ва қуроляроғларни қисқартириш (1997) тўғрисида 2 та битим имзоланган эди. 1998 й. дан «бешлик» мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлиги собиқ Совет Иттифоқи — Хитой чегараси бўйлаб ҳарбийсиёсий вазиятни барқарорлаштириш масалаларидан минтақавий хавфсизлик ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш чораларига ўтишга қаратилди. ШҲТнинг Душанба (2000) саммитида Ўзбекистон Республикаси биринчи марта кузатувчи сифатида қатнашди. Ана шу саммитда «бешлик» негизида кўп тармоқли ташкилот тузиш тўғрисида таклиф илгари сурилди. ШҲТ таъсисчиларидан бири сифатида иштирок этиш ҳақидаги қарорни Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбийсиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилди. Шанхай саммитида (2001 й. июнь) янги ташкилотнинг максад ва принципларини эълон қилган Декларация, шунингдек, Терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. Ташкилотнинг СанктПетербургда бўлган 2саммитида (2002 й. июнь) устав ҳужжати — ШҲТ Хартиясига имзо чекилди. ШҲТ нинг олий органи Давлат бошликлари кенгашидир. Ташкилот структураси Ҳукумат бошлиқлари (бош вазирлар) кенгаши, Ташки ишлар вазирлари кенгаши, Тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарлари кенгаши, Миллий мувофиклаштирувчилар кенгаши ва доимий ишловчи Котибият (Пекин ш. да жойлашган) хамда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (MATT; Тошкент ш. да жойлашган)дан иборат.
Минтакавий аксилтеррор тузилмаси 2004 й. 1 янв. дан фаолият кўрсатади. Мазкур тузилма зиммасига ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу оркали террорчиликнинг олдини олиш вазифаси юкланган. Шу мақсадда тузилма таркибида кенгаш ва ижроқўм фаолияти йўлга қўйилган. Кенгашга 6 давлат махсус хизматлари раҳбарларининг вакиллари киритилган. Ижроқўмда эса ўзаро тасдиқланган лавозим ўринларига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлардан вакиллар ишлайди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2004 й. 17 июнда Тошкентда бўлган мажлисида Ташкилотнинг шаклланиш даври якунланганлиги қайд этилди. Мажлис якунлари бўйича Тошкент декларацияси, ШҲТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенция, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўфисидаги битим, ташкилот ва унинг органлари фаолиятига дойр ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Республикасининг Ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг тегишли миллий маҳкамаларнинг янги тахдид ва хуружларга қарши туришдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган доимий учрашувларини ўтказиб туриш ҳақидаги ташаббуси қўллабқувватланди. ташкилотдир. Иқтисодий ҳамкорлик борасида олдинда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, табиий, минерал хом ашё захираларини ўзлаштириш, сув энергетика захираларидан унумли фойдаланиш, экологияга оид ва б. масалалар ббр.
Сайфиддин Жўраев.