ШАНХАЙ

ШАНХАЙ — Хитойдаги шаҳар. Янцзи дарёси эстуарийсида, унинг ўнг ирмоғи — Хуанпу дарёси бўйида жойлашган. Мамлакатнинг аҳолиси энг кўп шахри, дунё бўйича ҳам олдинги ўринларда. Атрофидаги ҳудудлар билан алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган. Аҳолиси 13,1 млн. Киши (1998). Шанхай — Хитойнинг йирик саноат, транспорт ва савдо маркази. Йирик денгиз ва даре порти, мамлакат ташқи юкларининг ярмидан ортиғи шу порт орқали ўтади. Т. й., автомобиль йўлларининг муҳим чорраҳаси. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг деярли 15% Ш. га тўғри келади. Саноат ялпи маҳсулотининг 50% ни оғир саноат беради. Машинасозлик саноати ривожланган: электроэнергетика, нефть, тўқимачилик, кончилик, полиграфия, қоғоз ва озиқовқат саноатлари учун жиҳозлар, электр жиҳозлари, радио ва электроника аппаратуралари, автомобиллар, денгиз кемалари, станоклар, кино ва фотоаппаратлар, соат ва б. ишлаб чиқарилади. Ташқаридан келтириладиган хом ашё ҳисобига кимё саноати (минерал ўғитлар, кислоталар, пластмасса, синтетик смола, резина, фармацевтика буюмлари и. ч.) ривож топган. Нефть қайта ишланади. Жаҳондаги энг йирик тўқимачилик саноати марказларидан. Озиқовқат, хусусан, тамаки саноати корхоналари ишлаб турибди. Ҳунармандчиликда суяк, ёғоч ўймакорлиги, тош ва металл буюмлар ясаш, каштачилик ва тўқимачилик ривожланган. Йирик нашриётлар, унтлар, пед. интлари, Хитой ФА филиали, и. т. муассасалари, илмий жамиятлар, расадхона, кутубхоналар, музейлар бор.

Шаҳарнинг марказий қисми ва асосий саноат рнлари Хуанпу дарёсининг чап соҳилида. Марказдан жан. томон шаҳарнинг тарихий негизи ҳисобланган қисми — Наньдаода меъморий едгорликлар, шунингдек, ҳунармандчилик устахоналари жойлашган.

Шанхай ўрнида қадимда балиқчилар отлоги бўлган. 16-а. дан савдо ва ҳунармандчилик маркази. 1842 й. дан Нанкин шартномасига мувофиқ, хорижий савдо учун очиқ деб эълон қилинган. 1854 й. дан Букж Британия, АҚШ ва Франция эгаллаб олиб, 1937 й. гача шаҳар божхонасини бошқарганлар. 19-а. нинг 2-ярмидан мамлакатнинг йирик саноат ва савдо марказига айланиб борди. 1937—45 й. ларда Япония қўшинлари босиб олган.

Шахар марказидаги бинолар Европа меъморлиги ва миллий анъанавий услублар уйғунлигида қурилган. Меъморий ёдгорликдардан (16—19-а. ларга оид Линхуа пагодаси, Чэнхуанмяо ва Юйфэси (нефритли Будда ҳайкали б-н) ибодатхоналари ва б. сакланган.

Шанхайда халқаро миқёсдаги учрашувлар ўтказилади.