ШАПИРО Яков Иосифович (1937.6.7, Украина, Олевск ш.) — ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1976). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1963). Шапиро реализмнинг академия оқимига хос тасвирий ва ифода йўлларини қўллаб дастгоҳ ва монументал санъат соҳасида ижод қилади. «Тамтам» (бронза, 1963), «Йўловчи» (бронза, 1967) ва б. дастгоҳ санъат асарлари унинг илк ишлари жумласига киради. Шапиронинг монументал асарлари: Шастри хайкали (бронза, гранит, 1972, Тошкентда), Ҳамид Олимжон ҳайкали (бронза, гранит, 1989, Тошкентда), «Семурғ қуш» (1989, АК. Шнинг Сиэтл ш. да), Шукур Бурҳонов бюсти (бронза, 1989, қабри устига ўрнатилган) ва б.
Шапиро республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси; асарлари республика ва хорижий мамлакатлар музей ва тўпламларида сакланади.