ШАРАФУДДИН АЛИ ЯЗДИЙ

ШАРАФУДДИН АЛИ ЯЗДИЙ (? 1454, Язд ш. яқинидаги Тафт қишлоғи) — темурийлар даври машҳур тарихнависи. 1414—35 й. лар мобайнида Шоҳрухнинг ўғли, Форс ўлкаси ҳокими Иброҳим Мирзо хизматида бўлади ва унинг топшириғи асосида машҳур «Зафарнома» асарини ёзади. Иброҳим Мирзо вафотидан сўнг Ш. А. Я. Султония, Рай ва Қум вилоятлари ҳокими бўлган Шоҳрухнинг набираси Султан Муҳаммад хизматига ўтади. 1445—46 й. Муҳаммад Султоннинг марказий хукуматга қилган исёнига аралашиб қолган Ш. А. Я. Умуғбекнитўтли Абдуллатифтомонидан жазодан саклаб қолинади ва Ҳиротга юборилади. Камолиддин Абдулвосеъ анНизомийнинг «Макрмоти мавлавий Жомий» асарида келтирилишича, Шарафуддин али яздий АЯ. Ҳиротга келиб, Жомийнинг суҳбатида булган. Шохрух вафотидан сўнг (1447 й.) ўз ватани Тафтга қайтиб келади ва хонақоҳга жойлашиб, умрининг охиригача ўша ерда яшайди, Навоий «Мажолис уннафоис» асарида ёзишича, 6 ёшида «Шоҳрух Султон бузуғлиғида» (яъни Шоҳрух вафотидан сўнг мамлакатда юз берган низолар чоғида) катта жамоат билан Хуросондан Ироққа кетаётганда, Тафтда Шарафуддин Али Яздий яшаган хонақоҳца бўлиб, уни кўрган. Навоий ушбу асарида Шарафуддин Али Яздийнинг билимдонлигига юқори бахр бериб: «Мавлононинг соҳиб камоллиғи олам ахли қошида мусалламдур», деб ёзган. Шундан кейинги йилларда, яъни 1452 й. тарихчи Абдураззоқ Самарқандий ҳам Тафтда Шарафуддин Али Яздий билан учрашиб суҳбатлашган. Мўғулистон хони Юнусхон ёшлигида Шохрух топшириғига кўра, узоқ йиллар Шерозда Шарафуддин Али Яздий тарбиясида бўлган ва султон Абу Сайд уни олиб келиб, Мўғулистотг. хон этиб тайинлаган.

Шарафуддин Али Яздий адабиёт ва тил услуби, шеърият назарияси, нужум илми, тарих, мусика, тасаввуфнинг назарий масалалари бўйича бир нечта асарлар ёзган; «Шараф» тахаллуси билан шеър битгани ҳам маълум. Шунингдек, Шарафуддин Али Яздийнинг «Ҳуллали мутарраз дар муаммо ва луғаз» («Муаммо ва топишмоклар борасида безакли нома»); «Мунтахаби ҳулал» (мазкур асарнинг қисқартирилган баёни); «Мавотин ё манозир дар муаммо» («Муаммо фанида жой ва манзаралар»); «Қунҳ уззод дар илми вақфи аъдод» («Ададлар мувофиқлиги илмида ҳақиқат чўққиси»); «Алкитоб фи илм илустурлоби» («Устурлоб илми бўйича китоб»); «Девон и Шараф Яздий» («Шараф Яздийнинг девони»); «Ҳақойиқ аттаҳлил» («Тахлил, яъни «Ло илаҳа иллаллох.»нинг ҳақиқатлари»); «ШарҳиҚасидаи Бурда» («Қасидаи Бурда»нинг шарҳи); «Шарҳи Асомои Аллоҳ» («Аллоҳ исмлари» шарҳи); «Туҳфат улфақир ва ҳадят улҳақир» («Фақирнинг туҳфасию, ҳақирнинг ҳадяси»); «Муншаот» (Хатлар тўплами); Амир Темур тарихига бағишланган шеърий асарлари маълум.

Асомиддин Ўринбоев.

Loading...