ШАРИ

ШАРИ — Марказий Африкадаги даре. Уам ва Грибинги дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Логоне дарёси билан ягона дельта ҳосил қилиб Чад кулига қуйилади. Уз. 1450 км, ҳавзасининг майд. 700 минг км2. Ёзги серёмғир мавсумда, ўрта ва қуйи оқимларида эса куз ойларида суви кўпаяди. Ўртача сув сарфи 1230 м3/сек. Батангафо ш. гача кема қатнайди. Дарёдан балиқ овланади. Шари бўйида Чад пойтахти Нжамена ш. жойлашган.

Prev Article

ШАРЖ

Next Article

ШАРИПОВ