ШАРИАТ (араб. — тўғри йўл; исломда қонунчилик маъносида ишлатилади) — ислом ҳуқуқтизими. Шариатда соф ҳуқуқий масалалардан ташқари ахлоқий меъёрлар ва амалий диний талабларга ҳам қонун туей берилган. Шариатга мусулмон киши учун дунёга келишидан то ўлимигача юриштуришини белгиловчи қоидалар тўплами сифатида қаралган. Илк исломда жамиятни ҳуқуқий бошқариш Куръон асосида олиб борилган. Кейинроқ мусулмонларнинг барча ижтимоийиқтисодий, сиёсийҳуқуқий ва диний фаолиятини камраб олувчи қонунлар мажмуасига эҳтиёж туғилган. Ислом хуқуқшунослари бир неча аср мобайнида Шариат меъёрларини ишлаб чиққанлар. Шариатга Куръон, сунна, ижмо ва қиёс асос қилиб олинган. Шариат ҳуқуқий тизим сифатида 11 —12-а. ларда тугал шаклланган. Бунда ёзма ва оғзаки диний, маданий, ахлоқий, ҳуқуқий, маҳаллий урфодат ва анъаналарнинг таъсири бўлган.
Исломда суннийлик ва шиаяикдагч Шариат тизимлари ўртасида муайян тафовутлар бор. Суннийликда ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик, шиаликда эса жаъфарийлик мазҳабининг ўзига хос ҳуқуқий тартиблари мавжуд. Шариатда давлат (халифалик) хуқуқи меъёрлари, мажбурият, мерос, жиноят, жазо ва оиланикох. ҳуқуқи, шунингдек, суд ишларини юритиш, васийлик кўрсатмалари берилган. Шариат хусусий мулкни худо томонидан белгиланган, доимий ва ўзгармас деб ҳисоблайди. Шариатда барча хаттиҳаракатлар дастлаб 2 тур — ҳаром ва ҳалолга ажратилган. Кейинчалик Шариат шаклланиб тугалланган даврда 5 тоифага бўлинган. Булар: фарз ё вожиб — бажарилиши муҳим ва мажбурий ҳисобланган хаттиҳаракатлар (мас, намоз ўқиш, закот бериш); суннат ё мустаҳаб — мажбурий эмас, лекин маъқул, лозим деб ҳисобланган нормалар (мас, уйланиш, садақа бериш); мубоҳ ё жоиз — рағбатлантирилмайдиган ва уни бажармаслик гуноҳ ҳисобланмайдиган ихтиёрий хаттиҳаракатлар (мас, битим, савдо шартномалари тузиш, сафар қилиш, емоқ, ичмоқ ва б.); макруҳ — жазога тортилмайдиган, аммо номаъқул ҳисобланадиган хаттиҳаракатлар (мас, сўкиниш, катталарнинг ҳурматини ўрнига қўймаслик, сувни ифлослантириш, ҳайвонларга ҳаддан ортиқ юк ортиш); ҳаром — қатьий равишда тақиқланган хаттиҳаракатлар (мас, чўчқа гўшти истеъмол қилиш, арақ ичиш, одам ўлдириш ва б.). Ш. жиноят учун қатъий, шафқатсиз чораларни кўзда тутади.
Шариат илмлари ислом дини ва унга боғлиқ бўлган масалаларни қамраб олган. Булар тажвид (қироат), тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари, фиқҳнинг фаръий (жузъий) қисмлари ҳамда калом илмидан иборатдир. Шариат илмлари қаторига араб тили ва адабиёти ҳам киритилади, чунки уларсиз Шариат илмларини ўрганиш мумкин эмас, деб ҳисобланади (яна қ. Мусулмон ҳуқуқи).
Ад.: Бурҳониддин Марғиноний, Ҳидоя, 1ж., Т., 2000; Абдулваҳҳоб Халлоф, Усул ул фиқҳ (Ислом қонуншунослиги асослари), 1—2қисм, Т., 1997; 3—4 қисм. Т., 1999; Абдулҳаким Шаръий Жузжоний, Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақихлари, Т., 2002; Саидов А. Ҳ., Бурҳониддин Марғиноний — буюк ҳуқуқшунос, Т., 1997; Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.