ШАРИФ (араб. — олижаноб, аслзода) — Муҳаммад (сав) авлодларининг номига қўшиладиган ҳурмат сўзи. Ўрта асрлардан бошлаб 7 шаҳар; Макка, Мадина, Қуддус, Бағдод, Дамашқ, Мозори Шариф ва Бухоро ш. лари диний марказ сифатида шуҳрат қозонгани учун, уларга «Шариф» сўзи қўшиб айтиладиган бўлган. Шунингдек, бир неча атамаларга сифат тарзида қўшилган ҳолда (мас, ҳадиси Шариф, каломи Шариф, мусҳафи Шариф ва ҳ. к.) ҳам қўлланилади.