ШАРИФБОЙ МАДРАСАСИ

ШАРИФБОЙ МАДРАСАСИ — Қаршидаги меъморий ёдгорлик (18а.). Мадраса мударриси Шарифхўжа қурдирган. Мадраса унча катта эмас, тўғри тўртбурчак тарҳли. Бош тарзи марказидаги пештоқдан миёнсарой орқали кичик ҳовлига чиқилади. Ҳовли атрофида балхи гумбазли ҳужралар жойлашган. Ғарбида пешайвонли масжид бор.

Loading...