ШАРИПОВ Солижон Шокирович (1964.24.8, Ўзган ш., Қирғизистон) — Россия Федерацияси (РФ) космонавтучувчиси (1998), америка астронавти (1998), миллати ўзбек. Харьков олий ҳарбий авиация учувчилар билим юртини тугатган (1987). Товушдан тез учар самолётларни бошқарган (жами 950 соат учган). 1990 й. дан РФ Космонавтлар тайёрлаш марказининг космонавтлар отрядида. «Мир» орбитал кемасида парвоз қилиш дастури бўйича космонавтлар гуруҳи таркибида тайёргарлик кўрган (1992-97), «Мир» (ЭО27, ЭО28), «Союз ТМ29», «Союз ТМ30» ККларининг дублёр экипажи таркибида бўлган (1998—2000), Жонсон номидаги космик марказда (АҚШ) STS89 экипажи таркибида тайёргарликдан ўтган (1997-98). 1998 й. 22 январь 1 фев. да АҚШнинг «Эндевор» (STS89) КК сида парвоз килган (6 та америка астронавти билан бирга, АҚШ, Флорида штати, Канаверал космодроми). Бу кема Россиянинг «Мир» орбитал кемасига туташтирилган ва рус космонавтлари А. Соловьев ва П. Виноградов, америка астронавти Д. Вульф билан бирга Шарипов ҳам «Мир» бортида ишлаган. 2004 й. октябрда Россиянинг махсус КК сида 10-халқаро космик экипаж аъзолари — америка астронавти Лерой Чиао ва рус космонавта Юрий Шаргин билан бирга Бойқўнғир космодромидан (Қозоғистон) космосга парвоз қилди. Бу КК космосга олдин учирилган Халкаро космик ст-я (ХКС)га туташтирилди ва Лерой Чиао, Ю. Шаргин, С. Шарипов узок, муддат ишлаш учун ХКС га ўтишди, ХКС даги оддинги экипаж ерга кайтиб тушди. Шарипов Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони (1998), Ўзбекистон Республикасининг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (1998).