ШАРИПОВ

ШАРИПОВ Жуманиёз (1911.25.10, Хива) — ёзувчи, таржимашунос олим. Филол. фанлари дри (1968). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1971). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Самарқанддаги пед. академияни тугатган (1932). Маорифхалқкомиссарлиги методика илмий кенгашининг масъул раҳбари (1932—34), Тил ва адабиёт ин-ти аспиранти (1935—37). Ўқувпед. нашриёти директори (1937—40; 1949 — 52), Ўзбекистон КП МК маданият бўлими мудири (1941—43; 1943—45), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг масъул котиби (1945—49). Ўзбекистон ФА нашриётининг директори (1952—59), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида катта илмий ходим (1959—70), сектор ва бўлим мудири (1970—78), катта илмий ходим (19782002).

Илк китоби — «Ёлқинли шеърлар» (1931). «Адабиёт дарслиги» (1933), «Максим Горький» (1948) достони, «Саодат» (1958) қиссаси нашр этилган. «Хоразм» (1китоб, 1960; 2китоб, 1970; 3китоб, 1974; 4китоб, 1976) тетралогиясида Асфандиёрхон ҳукмронлиги (1910—18) ва фуқаролик уруши даврида хоразмликларнинг огир ҳаёти, ўлкада Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши воқеалари акс эттирилган. «Ўзбекистонда таржима тарихидан» монографиясида ўзбек адабиётида энг қад. даврлардан то 20-а. га қадар яратилган таржималар ўрганилган. Шарипов таржима тарихи ва назарияси, таржимонлар маҳорати юзасидан кўплаб рисола ва мақолалар эълон қилган. Ш. Руставели, А. С. Пушкин, Маҳтумқули, М. Горький, С. Стальский, Б. Кербобоев ва б. нинг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ac: Бадиий таржиманинг баъзи масалалари, Т., 1957; Ўзбекистонда таржима тарихидан, Т., 1965; Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар, Т., 1972; Хорезм, 1—3 кн., М., 1968-76.

Loading...