
ШАРЖ
ШАРЖ (франц. charger — юкламоқ) — шеърий ёки насрий сатирик, юмористик асардаги бирор бир шахсга оид ҳажвий хусусиятлар устидан кулиш. Ҳажвгўй шоирлар, ёзувчилар ёки карикатурачилар ўзларининг Шарж лари билан шахе характерига хос бўлган маълум хусусиятни бирор бир нарса ёки предметга қиёс қиладилар ва уни ўта муболағали тарзда тасвирлайдилар. Киши табиати ёки ташқи қиёфасидаги бирор жиҳатни Шарж сифатида самимий қиёслаш ёки ўхшатиш дўстона ҳазил шеърларда ҳам учрайди.