ШАРП

ШАРП (Sharpe) Вильям (1934) — америкалик иқтисодчи, Берклидаги Калифорния унтини тугатган, философия д-ри (1961). РЭНД корпорациясида иқтисодчи, Вашингтон унти, 1973 й. дан Стэнфорд унти проф. 1980 й. да Америка молия уюшмаси (АҒА) президенти бўлиб сайланган. Шарп турли бойлик шаклларини окилона уйғунлаштириш (портфель ёндашуви) назарияси асосчиларидан бири. 20-а. нинг 60й. ларида молия бозорларида капитал активлар нархларининг шаклланиши моделини яратган. Асосий асарлари: «Капитал активлар нархи. Хатар шароитида бозор мувозанати назарияси», 1964; «Инвестиция портфели назарияси ва капитал бозорлари», 1970; «Инвестициялар», 1978; «Активларни жойлаштириш воситалари», 1985; «Инвестиция киритиш асослари», 1989. Нобель мукофоти лауреати (1990; Э. Маркович ва М. Миллер билан бирга).

Loading...