ШАРҚИЙ ГРЕНЛАНДИЯ ОҚИМИ

ШАРҚИЙ ГРЕНЛАНДИЯ ОҚИМИ — Шим. Муз океанидаги совуқ юза оқим, Арктика ҳавзасини кесиб ўтувчи оқимнинг давоми. Сувининг т-раси Гренландия қирғоқлари яқинида 0° дан паст, ёзда 2,4° гача. Тезлиги 0,9 км/соат. Гренландиянинг шарқий қирғоқлари бўйлаб шим. дан жануб томон йўналган. Кенглиги 350 — 540 км. Айсберг кўп.

Loading...