ШАРҚИЙ ОСИЁ

ШАРҚИЙ ОСИЁ — Осиёдаги табиий ўлка (баъзида бир гуруҳ табиий ўлкалар сифатида кўрилади). Тинч океанга туташ тахм. 60° ва 20° шаҳрик. лар оралиғидаги тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларни ўз ичига олади. Рельефи мураккаб тузилишга эга, ўртача баландликдаги тоғ ва тоғликлар (Жугжур, СихотэАлинь, Катта Хинган, Циньлин, Наньлин, Камчатка) ва аккумулятив текисликлар (Амурбўйи, Шим.

Шарқий Хитой, Буюк Хитой) алмашиниб келади. Шарқий Осиёнинг катта қисми Ғарбий Тинч океан геосинклиналь минтақасида жойлашган. Вулкан кўп, сейсмик фаол зона. Иқлими ёзи сернам муссонли ва қиши қуруқ иқлим. Ёз ва қуз ойларида тайфун қўп бўлади. Табиий ўсимликлари, асосан, шим. да аралаш ва тайга ўрмонлари, жан. да кенг баргли субтропик ва тропик ўрмонлардан иборат. Қурғоқчил ҳудудларда ўрмондашт ва дашт ўсимликлари ўсади. Текисликларда аҳоли зич, катта майдонлар экинзор. Шарқий Осиёда Россия ва Хитойнинг шарқий қисми. Япония, Корея (КХДР ва Корея Республикаси) жойлашган, баъзида Филиппинни ҳам шу ўлка таркибига киритадилар.

Loading...