ШАРШАРА — дарё ўзанидаги тик жарликлардан сувнинг пастга отилиб тушиши. Сув бир нечта поғоналардан оқиб тушиб, Шаршаралар қатори — каскад ҳосил қилиши мумкин. Даре юмшоқ ва қаттиқ жинслардан таркиб топган жойлардан ўтганда юмшоқ жинсли жойни ўйиб кириб поғона ҳосил қилади ва шу поғоналардан пастга отилиб тушади. Шаршара поғонаси бетўхтов емирилиб туради ва Шаршара оқимнинг юқори томонига силжиб боради. Поғона тез емирилиб борган жойларда Шаршара ўрнида остоналар ҳосил бўлади. Тоғлардаги тор водий ва дараларнинг ўпирилиб тушган қаттиқ тоғ жинслари билан тўсилиши оқибатида ҳамда текисликларда дарёнинг қаттиқ жинслар ер юзасига чиқиб қолган жойлардан ўтишида ҳам Шаршаралар пайдо бўлиши мумкин.
Ўрта Осиё дарёларининг тоғли ҳудудларидаги ирмоклари, сойлар баъзи жойларда унча катта бўлмаган Шаршаралар (мас, Сангардакдарё Ш. си) ҳосил қилган. Дарёлардаги Шаршаралар кема қатнови ва ёгоч оқизишга халақит беради, бироқ ГЭСлар қуриш учун кулайдир.
Дунёдаги энг баланд ва машҳур шаршаралар Номи Жойлашган ўрни Баланд Анхель Жан. Америка 1054 Тугела Африка 933 Йосемит Шим. Америка 727 Утигард Евросиё 610 Сатерленд Океания 580 Виктория Африка 120 Игуасу Жан. Америка 72 Ниагара Шим. Америка 51 Бойома Африка 40