ШАРТЛИ ҲУКМ

ШАРТЛИ ҲУКМжиноят ҳуқуқида назарда тутилган жиноятҳуқуқий чоралардан бири. Ўзбекистон Республикаси ЖКга кўра, агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахеи ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, Шартли ҳукм қўлланиши мумкин (ЖК, 72модда). Шартли ҳукм қўлланилаётганда суд синов муддати белгилайди, ана шу муддат давомида Шартли ҳукм қилинган шахс ўзининг хулқи билан тузалаётганлигини исботлаши керак. Синов муддати 1 й. дан 3 й. гача белгиланади ва хукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқи устидан ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради. Ана шу назорат олиб борувчи органнинг такдими билан суд синов муддати давомида ҳукм қилинган шахсга юклатилган мажбуриятларнинг ҳаммасини ёки бир кисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбуриятлар юклаши ҳам мумкин. Шартли ҳукм ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек, илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига хукм қилинганларга нисбатан қўлланмайди, 18 ёшга тўлмаган шахслар, 1 ва 2гуруҳ ногиронлари, аёллар, шунингдек, 60 ёшдан ошган шахслар бундан мустасно.