ШАРТЛИ РЕФЛЕКСЛАР

ШАРТЛИ РЕФЛЕКСЛАРодам ва ҳайвонларнинг шахсий хаёти давомида орттирган мослашув реакциялари системаси; шартли (сигнал) қўзғатувчи билан шартсиз рефлектор қўзғатувчи ўртасида вужудга келадиган муваққат боғланиш туфайли пайдо бўлади. Шартли рефлекслар марказий нерв системасига эга барча ҳайвонларда бор. «Шартли рефлекслар» терминини И. П. Павлов таклиф этган (1903). Шартли рефлекслар ҳосил қилинадиган реакцияга бефарқ бўлган қўзғатувчи (сигнал), яъни шартли таъсирловчининг организмга . узлуксиз таъсири билан боғлиқ. Mac, чироқ ёқилганида овқатланишга нисбатан Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши учун итга чироқ ёқилгандан сўнг овқат бериб туриш керак. Ташқи ёки ички муҳитнинг ҳар қандай ўзгариши шартли таъсирловчи бўлиши мумкин. Илгари бефарқ бўлган, лекин вақт жиҳатдан бирор шартсиз рефлекснинг намоён бўлиши билан мое келадиган ҳар қандай таъсирловчи шартли сигнал бўлиши мумкин.

Шартли рефлексларнинг шаклланишида марказий нерв системасининг олий қисмлари (балиқларда ўрта мия ва мияча, судралиб юрувчилар ва қушларда бош мия ярим шарлари, одам ва сут эмизувчиларда бош мия ярим шарлари пўстлоғи) асосий аҳамиятга эга. Шартли рефлекслар асосида ҳар хил шартсиз рефлекслар ўртасида икки томонлама богланиш бўлса керак, деб тахмин қилинади. Шартли ва шартсиз таъсирловчиларни бир хил нейронлардаги конвергенцияси ва бош мия ҳар хил марказлари фаоллигининг ўзаро мое келиши Шартли рефлекслар ҳосил бўлишининг асосий шарти ҳисобланади. Шартсиз қўзғатувчи томонидан мустаҳкамланиб турилмаган Шартли рефлекслар тормозланади, баъзан йўқолиб кетади. Шунинг учун Шартли рефлексларнинг биологик аҳамияти организмнинг мосланиш имкониятларини кенгайтиришдан ва унинг хаттиҳаракатларини ҳар хил шароитга мосланишига ёрдам беришдан иборат. Организмнинг филогенетик тараққиёти ва индивидуал ривожланиши давомида Шартли рефлекслар ҳам тобора мураккаблашиб боради (яна қ. Олий нерв фаолияти).

Loading...