ШАРТНОМА

ШАРТНОМАфуқаролик ҳуқуқида икки ёки бир неча шахенинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтириш, бурчларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви, битимнииг тури. Шартномадан келиб чиқувчи фуқаролик ҳуқуқий муносабат ҳам, шунингдек, ёзма равишда тузилган Шартнома мазмуни баён қилинган ҳужжат ҳам «Шартнома» термини билан аталади. «Шартнома» сўзининг синоними — контракт. Фуқаролар ва юридик шахслар Шартнома гузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, Шартнома тузиш бурчи қонунларда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган Шартномани ҳам тузишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ФКда Шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар, Шартноманинг кўринишлари, Ш. тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби баён қилиб берилган (ФК, 353 —385моддалар). Халқаро ҳуқуқцаги Ш. тушунчаси тўғрисида халкаро шартнома, меҳнат ҳуқуқидаги Ш. тушунчаси тўғрисида меҳнат шартномаси, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган фуқароликҳуқуқий Ш. ҳақида хўжалик шартномаси мақолаларига қаранг.

Prev Article

ШАРП

Next Article

ШАРҚ