ШАВКАТЛИ ҚАЛАЙ КОНИ

ШАВКАТЛИ ҚАЛАЙ КОНИ — Охангарон дарёсининг ўнг соҳилидаги Боботоғ интрузивида жойлашган кон. 1967 й. М. А. Аҳмедов очган. Кон геол. сини У. Раҳмедов, И. Ҳ. Ҳамробоев, А. Сотволдиев ва б. ўрганган. Шавкатли қалай конида қуйи триас даврига мансўб кварцпорфир, гранитпорфир ва уларни ёриб чиққан диабазпорфирлар бор. Кон магматик жинсларнинг гидротермал жараёнда ўзгарган (кварцлашган, серицитланган, хлоритланган, гематитланган) 4 та минераллашган зонасидан ташкил топган. Зоналар уз. 250—800 м, эни 5—40 м. Зоналарда микроклин, серицит, кварц, магнетит, хлорит, касситерит, шеелит, гематит, халькопирит ва б. минераллар бор. Қалай минерали — касситерит кварц, серицит, хлорит ва б. минераллар билан бир вақтда ҳосил бўлиб, қалай билан бирга учрайди. Зоналардаги қалайнинг миқдори 0,003% дан 3,6% гача. Конда вольфрам, сийрак ер элементлари ва б. элементлар ҳам бор.

Loading...