ШАХТА

ШАХТА, шахта стволи — кон ишларини бажариш учун, ер юзасига чиқиш йўлига эга бўлган, ер остидаги тик ёки нисбатан қия, кўндаланг кесими унча катта бўлмаган (4,5×6,5 м гача) кон иншооти. Шахталар лифтлар, изли ёки конвейерли транспортлар билан, қурилиш пайтида эса пақирлар билан жиҳозланади. Шахта ларнинг кўндаланг кесими думалоқ, баъзан тўғри бурчакли, камданкам эллиптик шаклда бўлади. Нисбатан қия шахта стволлари тўғри бурчакли, равоқ шаклида ва думалоқ бўлиши мумкин. Шахта деворлари бетон, темирбетон, катта ҳажмли темир ва чўян гардишлар билан мустаҳкамланади. Шахта стволи одамларни тушириб-чиқариш, мустаҳкамловчи ёғочларни тушириш, рудага араланган—кераксиз жинсларни чиқариб олиш ва шахтани шамоллатиш, ер ости сувларини чиқариш ва разведка мақсадлари учун кавланади. Шахта стволи турларидан — ер юзасига чиқиш йўлига эга бўлмаган (кўр ствол), шахтанинг паст қисмидан юқори қисмига фойдали қазилмаларни ташиб берувчи тик кон иншооти мавжуд. Шахта ларнинг хизмат кўрсатиш муддати катта конларда 50—70 йилга етади. Дунёда энг чуқур Шахталар (чуқ. 4 — 4,5 км) Ҳиндистон («Чемпион Риф» шаҳриси)да ва ЖАР («Витватерсранд» ва бошқалар)да мавжуд. У ердан олтин, кумуш ва олмослар қазиб чиқарилади.

Loading...