ШАЙБА

ШАЙБА (нем. Scheibe) — 1) гайка ёки винт каллаги остига қўйиладиган деталь. Таянч юзасини оширишда (агар юза юмшоқ ёки нотекис бўлса) умумий ишларга мўлжалланган Шайба, қаттиқяаш вақтида гайка ёки винт каллагининг қийшиқлитини бартараф қилишда сферик ва қийшиқ Шайба, деталларга ишлов беришда тайёр детални тезда бўшатиб, янгисини ўрнатишда тез олинадиган Шайба, герметик бирикма ҳосил қилишда юмшоқ материаллардан тайёрланадиган зичлагич Шайба, гайка ёки винтни ўзўзидан буралиб кетишдан саклашда пружиналанадиган Шайба, гайка ёки винтнинг деталга нисбатан буралишининг олдини олишда стопор Шайба ва б. қўлланилади (расмга к,.); 2) хоккей ўйинидаги ўйин қуроли; қаттиқ қора резинадан тайёрланадиган ясси диск; диаметри 76,2 мм, қалинлиги 25,4 мм, оғирлиги 140—170 г, ён сирти майда тарамтарам бўлади.

Loading...