ШАЙБОН

ШАЙБОН, Шайбан (13-а.) Жўжихоннинг бешинчи ўғли, Чингизхоннинт набираси, шайбонийяар бобокалони. Жўжихоннинг қароргоҳи — Дашти Қипчоқнит Кўк ўрда деган ерида улғайган. Қорақурумда бўлган қурултой (1229)да акаси Ботухон билан биргалиқца қатнашиб, Ўқтойни улуғ хон (қоон) қилиб сайлашган. Сўнгра Ботухон билан биргаликда Ўқтойнинг Хитойга қилган ҳарбий юришларида ҳам ҳамроҳлик қилган. Хитой тўла бўйсундирилгач, Дашти Қипчоққа — Жўжи улусига қайтган. Ботухоннинг Шарқий Европага қилган ҳарбий юришларида ҳам қатнашган.

Ад.: Мирзо Улуғбек, Тўртулус тарихи, Т., 1994; Абул ғози й , Шажарайи турк, Т., 1992.

Loading...