ШАЙБОНИЙЛАР

ШАЙБОНИЙЛАРБухоро хонлигини бошқарган сулола (1500—1601). Шайбонийхон асос солган. Шайбонийхон 15а. охири ва 16-а. бошларида тожтахт учун ўзаро курашаётган темурий шаҳзодалар (қ. Темурийлар)нҳҳт ўзаро низолари оқибатида Мовароуннаҳрнинг асосий шаҳарлари: Самарқанд ва Бухорони осонлик билан эгаллаб, янги давлатга асос солган. Кейинчалик Мовароуннаҳрнинг қолган ҳудуди ва Хуросон ҳам бу давлат таркибига киритилди. Исмоил I Сафавий билан бўлган жангда Шайбонийхон ўлдирилгач (1510), Кўчкунчихон хон қилиб кўтарилган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Абу Саидхон қисқа муддат (1530— 33) ҳукмронлик қилди. Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллахон даврида пойтахт Самарканддан Бухорога кучирилган ва давлатнинг расмий номи Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлган. Хусусан, Убайдуллахон Шайбонийлар сулоласини саклаб қолиш ва уни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Убайдуллахон вафот этгач (1540), хонлик қисқа муддат 3 қисмга бўлиниб, Бухорода Абдулазизхон, 1557 й. дан Абдулла Султон (Абдуллахон II; Искандархоннмит ўғли); Самарқандда Абдуллахон I, Абдуллапшфхон, Бароқхон; Балхда Пирмуҳаммадхон ҳукмронлик қилишган. Абдуллахон II бу таркркликка барҳам бериб, хонлик ҳудудини бирлаштирган ва уни янада кенгайтирган. Абдуллахон II вафот этгач, унинг ўғли Абдулмўминхон ва амакиваччаси Пирмуҳаммадхон II (Сулаймон султоннинг ўғли) қисқа муддат хон бўлишган. 16-а. охири — 17-а. бошларидаги мураккаб қарамақаршиликлар натижасида Шайбонийлар ҳокимиятдан айрилишди. Сўнгги шайбоний Пирмуҳаммадхон II ўзига қарши чиққан Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад билан 1601 й. июнда Самарканд яқинидаги Боғи Шамолда бўлган жангда мағлубиятга учрагач, тахтни топширишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, 1601 й. дан Бухоро хонлигини янги туркий сулола — аштархонийлар (жонийлар) бошқаришга киришган.

Манбалар: Муҳам мад Солиҳ, Шайбонийнома, Т., 1989; Ҳофиз Таниш алБухорий, Абдулланома (1—2китоблар), Т., 1999 — 2000; Заҳиридди н Муҳаммад Бобур, Бобурнома, Т., 2002; М ирзо Мухаммад Хайдар, Тарихи Рашиди, Т., 1996.

Ад.: Материалы по истории Средней и Центральной Азии XXIX вв., Т., 1988; История Узбекистана (XVI—Первая половина XIX века), т. 3, Т., 1993; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.

Loading...