ШАЙБОНИЙНОМА

«ШАЙБОНИЙНОМА» — тарихийжангнома достон. Мухаммад Солиҳ асари. 1506—07 й. ларда ёзилган. Достон Шайбонийхоннинг (1451 — 1510) юришлари тасвирига бағишланган. «Шайбонийнома» 8902 мисрадан иборат бўлиб, 76 бобдан ташкил топган. 16 боб достоннинг муқаддимаси, шундан 1—3боблар ҳамд ва наътлардир. 4боб сўз таърифига, 5—14боблар шайбонийхоннинг тавсиф ва таърифига бағишланган; 15боб эса «Китоб назмининг сабаби» баёнидадир. 16боб Мулло Абдураҳим ҳақида. Асарнинг сюжети — асосий қисми 17бобдан бошланади. Кейинги бобларда 1499— 1500; 1505—06 йларда рўй берган тарихий воқеалар хронологик изчилликда баён этилган.

Достонда 16-а. нинг бошларидаги Ўрта Осиё халқларининг турмуш тарзи, касбкори, ҳарбий ҳунарига доир қизиқарли маълумотлар ҳам мавжуд. Достонда Султон Маҳмуд, Темур Султон, Бобур, Ҳусайн Бойқаро, Боқи Тархон, Султон Али, Бадиуззамон сингари ўнлаб тарихий сиймолар ҳам тасвирланган.

Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5ж. ли], 1ж., 1977.