ШАЙТОН

ШАЙТОН (араб.) — ислом, христианлик ва б. динларнинг таълимотларига кўра, ёвуз руҳ ёки ёвуз рухларнинг бошлиғи, дунёдаги ёвузликларнинг айбдори, одамларни гуноҳга етакловчи куч. Ш. тўғрисидаги тасаввур «сатанас» шаклида юнон тилидан христиан адабиётига, ундан Европа тилларига, «сатана» шаклида рус тилига ўтган. Қуръонда талқин қилинишича, Шайтонни Аллоҳ оловдан яратган, кейинчалик амрига итоат қилмагани учун уни тошбўронга сазовор (арабча «ражим») деб лаънатлаган. Лекин Аллоҳ бандаларини унинг васвасаларига алданиши ёки алданмаслигини синаб кўриш учун Шайтонга мухлат берган. Шунинг учун у барча одамни йўддан оздиришга ҳаракат қилади. Қуръонда Шайтон сўзининг синоними сифатида Иблис ибораси ҳам қўлланилган.

Шайтон сўзи фирибгар, айёр одамларга нисбатан ҳам ишлатилади.

Loading...