ШАЙХ МУХТОР ВАЛИЙ МАҚБАРАСИ — Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги меъморий ёдгорлик (14-а.). Катта ва кичик хона ҳамда гўрхонадан иборат. Катга хонанинг тўрт томони чуқур равоқли, кейинчалик ёнларидаги ҳужраларга эшик очилган. Кичик хонанинг ҳам бурчакларида ҳужралар, шунингдек, зиёратхона қурилган. Орқасида 2 гўрхона, ҳалимхона ва омборхона бор. Мақбарада Шайх Мухтор Валий, унинг хотини ва яқин кишилари қабрлари жойлашган. Мақбара ҳажми хар хил тўртбурчак ғиштлардан қурилган. Ёғоч ўймакорлиги билан нафис безатилган 4 эшик сақланган, буларнинг бирида уста Зайниддин ибн Одина Муҳаммаднинг номи ёзилган. Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги даври (1806 — 25)да таъмир этилиб, янги бир устунли айвон ва қорихона қурилган.