ШАЙХ ҚАЛАНДАР БОБО МАЖМУАСИ

ШАЙХ ҚАЛАНДАР БОБО МАЖМУАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (16-а. — 1894). Шоҳ амалдорларидан Раҳматулла Ясовулбоши томонидан қурила бошланган, Муҳаммад Раҳимхон II нинг синглиси БекажонБека томонидан ниҳоясига етказилган. 16-а. да яшаган Шайх Қаландар бобо мақбараси атрофида Мадраса, масжид, минорадан иборат мажмуа барпо этилган. Мадрасага 3 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Миёнсаройнинг 3хонаси дарсхона ва масжид билан ўзаро боғланган. Пештоғи шим. га қараган, унинг 2 бурчагида гулдасталар қад. кўтарган. Минора (бал. 18 м, асосининг диаметри 6 м) пештокдан 4 м нарида, бош тарзи марказида жойлашган. Унинг белбоғига ғиштлар мавжли шаклда терилган. Мақбаранинг 3 хонасидан бизгача зиёратхона сакланган.

Loading...