ШАЙХ УЛ-ИСЛОМ

ШАЙХ УЛ-ИСЛОМ — баъзи мамлакатларда олий диний унвон. 10-а. дан бирор фақиҳ ёхуд суфийга нисбатан ишлатилган. 13-а. дан кейин мунтазам қўлланган. Бухоро хонлиги, Туркия (16-а. дан 1924 й. гача) ва б. давлатларда Шайх ул-ислом ули. — олий линий лавозим. Бундай лавозим ва унвон мусулмон мамлакатларининг баъзиларида учрайди. Шиаликка мансуб диний бошқарма раҳбари ҳам Шайх ул-ислом ули. унвони билан юритилади. Суннийликка мансуб бошқармаларнинг раҳбарлари муфтий унвонига эга.

Loading...