ШАЙХ

ШАЙХ (араб. — кекса, оқсоқол; қабила, уруғ, оила оқсоқоли) — ислом дини тарқалган мамлакатларда аввало билимдон кишиларга, сўнгра уламолар, факихларга берилган ном. Кейинчалик суфийлик тариқатидаги пирлар, эшонлар, муқаддас жойларнинг мутасаддилари ҳам Шайх деб юритилган. Арабларда исломдан илгари уруғ, қабила бошлиқлари, катта патриархал оила оқсоқоллари Шайх деб аталган. Мусулмон мамлакатларида ҳозир Шайх олий диний мактабларнинг мударрислари ва йирик уламолар га нисбатан қўлланади.

Loading...