ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР

ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР (Таҳур), Шайхонтоҳур (13-а. охири, ҳоз. Бўстонлиқ тумани Боғистон қишлоги — 1359, Тошкент) — шайх. Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли. Ривоят этилишича, Умар Боғистоний бефарзанд бўлиб, кунларнинг бирида ўз завжаи муҳтарамаси б-н Шайх Зайниддин мақбарасига келиб Аллоҳдан фарзанд ато этишни илтижо қилишади. Кўп ўтмай фарзанд кўришиб, унга Хованди Тоҳур (пок шайх) деб ном қўйишади. Шайх Хованди Тоҳур илоҳиётга ва тариқатга доир илк сабоқни отасидан олган. «Рашаҳот айн алҳаёт» («Ҳаёт булоқларидан оққан томчилар») номли асарда ёзилишича, Шайх Хованди Тоҳур илоҳиёт ва тасаввуф илмининг йирик намояндаларидан бири, етук мутасаввифлардан бўлган. У яссавийлик тариқати намояндаларидан тариқат йўлини ўрганади ҳамда илми зоҳирий ва илми ботиний сирасрорларидан воқиф бўлади, кароматли шайхлар орасида юксак мақомга эришади. Якка худолик ҳақидаги таълимотни, тасаввуфга оид ибораларни шарҳлаб берган, шунингдек, шеърият билан шуғулланган. Шайх Хованди Тоҳурнинг Довуд исмли ўғли бўлиб, у ҳам шайх сифатида машҳур эди.

Шайх Хованди Тоҳур дафн этилган жой зиёратгоҳ ҳисоблана ди. Унинг мозори атрофи да бошқа сағана ва қабр лар пайдо бўлиб, Тошкентнинг катта ва муқаддас қабристонига айланган. Хожа Аҳрор қабр устига мақбара қурдиради. Зотан унинг волидаи муҳтарамаси шайх Довуднинг қизи бўлган. Хожа Аҳрор қурдирган иншоот замонлар ўтиши билан нураб, бизгача етиб келмаган. Ҳоз. мақбара эса аввалгисининг лойиҳаси ва кўринишини саклаган ҳолда қайта тикланган (яна қ. Шайх Хованди Тоҳурмажмуаси). Тошкент ш. даги туманлардан бири Шайх Хованди Тоҳур номи билан аталади.

Loading...