ШАЙХ ХУДОЙДОД

ШАЙХ ХУДОЙДОД, Халифа Ху дойдод ибн Тошмуҳаммад Азизон алБухорий (18-а. нинг 1-чораги, Хоразм — 1801 й. июнь, Бухоро) — машҳур шайх, яссавийлик тариқатининг йирик намояндаси. У 16—17 ёшларида илм олиш учун Бухорога келган ва шу ерда яшаб қолган. Мир Араб мадрасаларини тугатиб, унда даре берган. Кўли Одина қишлоғига келган ва бу ерда хонақоҳ ва масжид қурдирган ҳамда яссавийлик тариқатининг муршиди сифатида фаолият олиб борган. Тарихчи Носируддин алҲанафийнит ёзишича, 1785—86 й. ларда Бухоро ш. га қайтиб, бу ерда ҳам хонақоҳ, Мадраса, сардоба (қ. Халфа Худойдод мажмуаси) қурдириб, уларга вақф ажратади.

Шайх Худойдод шариат ва тариқат масалаларига оид қатор асарлар ёзган.

Шайх Худойдод асарларининг қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сакланади.