ШАЙХ ЗАЙНИДДИН БОБО МАҚБАРАСИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (13—14-а. лар). Ривоятларга кўра, мақбара Амир Темур даврида Шайх Зайниддин (13-а.)га атаб барпо қилинган (қ. Зайниддинбобо). Шаҳар ҳудудида, қабристон ўртасидаги баландликда жойлашган, пештоқгумбазли, чўзинчоқ мақбарахонақохлар турига мансуб. Атрофида бошқа турли бинолар — тобутхона, чиллахона (12 — 13-а. лар), ошхона, айвонли масжид, чортоқ ва б. бор. Олд кўриниши жан. шарққа қаратилган, кўчадан унга қўшимча биноларни бирлаштирувчи хиёбон орқали кирилади. Тўртбурчак тархли (16×18 м), бал. 20,7 м, ҳамма томонлари пештокли. Макбара марказида Шайх Зайниддин сағанаси, бурчакларида бошқа шахсларнинг қабрлари бор. Мақбаранинг жан. ғарбий пештоғидаги ёзувга кўра, ҳижрий 1339 й. да (мил. 1920 — 21) таъмирланиб, мақбаранинг эски ғиштлари янги ғиштлар (26x12x6 см) билан алмаштирилиб, гумбази квадрат (24x24x5 см) ғиштдан терилган.