ШАЙХОНТОҲУР ГЭС

ШАЙХОНТОҲУР ГЭСЧирчиқБўзсув сувэнергетика трактидаги 19 гидроэлектр стялардан бири. Тошкент ш. Шайхонтоҳур туманида жойлашган. Тошкент ГЭСлар каскади таркибига киради. Стяда умумий қуввати 3,6 МВт бўлган 3 гидроагрегат ўрнатилган. ГЭС қурилиши 1951 й. да бошланган. 1953 й. да қуввати 1 МВт бўлган 2 агрегати, қуввати 1,6 МВт бўлган 3агрегати 1954 й. да ишга туширилган ва 1955 й. янв. да саноат фойдаланишига қабул қилинган. Агрегатлар турбиналари тик радикал ўкди.

ГЭС Тошкент шаҳри саноат корхоналарини электр қуввати билан таъминлайди. Қувватлар 35 кВли кучланишда электр узатиш линиялари орқали етказиб берилади. 2003 й. да 22,1 млн. кВтсоат электр энергия ишлаб чиқарилди.

Loading...