ШАЙХОВ Эркин Турдиевич

ШАЙХОВ Эркин Турдиевич (1927. 13.11, Тошкент) — иктисодчи олим, Ўзбекистон Қишлоқхўжалиги ФА акад. (1991), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), проф. (1977). Тошкент қишлоқ хўжалиги интини тугатган(1948). 1949 — 60 й. ларда комсомол ва партия ишларида ишлаган. Тошкент вилоят ижроия қўмитаси раиси (1962—71), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири (1971 — 75), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти (1991 й. дан Тошкент аграр унти) ректори (1975—95), айни пайтда шу инт қ. х. иқтисодиёти кафедраси мудири, 1995 й. дан маслаҳатчипроф. Илмий ишлари қ. х. тармоклари иқтисодиёти, таннарх, и. ч. рентабеллиги, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аграрсаноат мажмуини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган. Қ. х. олий ўқув юртлари учун дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи.

Ас: Пахтачилик иқтисодиёти ва уни ташкил этиш, Т., 1980; Пахтачилик, 2нашри, Т., 1990 (ҳаммуаллифликда).