ШАЙХОВ

ШАЙХОВ Ҳожиакбар (1945.25.3, Шинжон, Хитой — 2002. 27.5, Тошкент) — фантаст ёзувчи ва публицист. Ўзбек илмийбадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Отабоболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кўчиб кетишган ва 1955 й. ватанига қайтишган. Тошкент политехника интининг энергетика фтини тугатган (1971). Узбекистон ФА Электроника интида етакчи муҳандис (1978—81), «Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири (1981—84), Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари (1984—89), 1999—2000 й. ларда «Сирли олам» жур. ва унинг иловаси — «Қалб кўзи» газ. нинг асосчиси ва бош мухаррири. «Ёзувчи» нашриётининг директори (1996—2000), Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари (2001 й. дан). Шайхов З0 дан зиёд илмий-фантастик ҳикоялар, қиссалар ва романлар муаллифи. «Рене жумбоғи» (1977), «Залворли одимлар» (1977), «Еттинчи операция» (1979), «Ғаройиб кўланка» (1980), «Олмос жилоси» (1983), «Сўнгги аждарнинг ҳалокати» (1985), «Ҳаётбахш хаёллар» (1985), «Аждодлар хотираси» (1986), «Ёнар даре» (1986), «Мактаб саҳнаси» (1988), «Сеҳрли қиз» (1989), «Телба дунё» (1990), «Туташ оламлар» (1996), «Жодугарнинг эри» (1999), «Икки жаҳон овораси» (2001) ва б. фантастик қисса ва романлари бор. Асарларида эзгулик ва ёвузлик, тўғрилик ва эгрилик, бағрикенглик ва худбинлик ўртасидаги кураш илмийфантастик шаклларда ўзига хос йўсинда акс эттирилган. Воқеалар силсиласи қанчалик гайритабиий, қахрамонлар эса қанчалик ғаройиб бўлмасин, воқеалар Ердагина эмас, бутун коинотда, қўшни сайёраларда рўй бермасин, улар охироқибат қай бир томонлари б-н одамларнинг бугунги ҳаёти ва ташвишларига боғланиб кетган. «Фан фидойиси» (1987), «Замин шайдоси» (1990) публицистик асарлари ҳам чоп этилган.

Loading...