ШАЙХОВА Хотима Омиловна

ШАЙХОВА Хотима Омиловна (1929. 15.1, Тошкент) — файласуф олима. Узбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), фалсафа фанлари дри (1985), проф. (1988). Тошкент педагогика интини тугатган (1960). Тошкентдаги ўрта мактабларда ишлаган (1946—63). Узбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ интида кичик ва катта илмий ходим (1966—71), бўлим мудири (1971—87), Тошкент Олий партия мактабида кафедра мудири (1987—92), Тошкент иқтисодиёт унтининг профессори (1992—97). Илмий асарлари этика, маънавий ҳаёт, турмуш тарзи, ижтимоий адолат, тарбиянинг ижтимоийахлоқий ва маънавий муаммоларига бағишланган.

Ас: Умуминсоний қадриятлар ва маънавий камолот(ҳаммуаллифлиқда), Т., 1992; Инсоннинг маънавий қиёфаси, Т., 1993; Хулқодоб маънавият калити, Т., 1994; Истиқлол ва аёл кадри, Т., 2002.

Loading...