ШАЙХЗОДА

ШАЙХЗОДА Маҳмуд (15-а. охири 16-а.) — наққош ва мусаввир. Беҳзод, Оға Мираклардан таълим олган. Аввал Султон Ҳусайн Мирзо саройида ижод этган, кейинчалик (1529 й. Убайдуллахон Ҳиротни эгаллагач) Мир Али Ҳиравий б-н бирга Бухорога келган, Беҳзод анъаналарини давом эттириб самарали ижод этган ва ўзига хос мактаб яратган. Мусаввир Ҳофиз Шерозийнинг «Девон»и, Абдураҳмон Жомийнинг «Туҳфат улафкор» (АҚШ, Вашингтон, Сакклер галереясида), «Ҳафт манзар», Низомий Ганжавийнинг «Маҳзан уласрор» (Париж миллий кутубхонасида), Саъдий Шерозийнинг «Бўстон» (Франция, Гулбекиян ва Кайр тўпламида), «Равзат улмуҳиббин» (Ҳиндистон, Ҳайдаробод, Салар Жанг музейида) қўлёзмаларига миниатюралар яратган.

Loading...