ШЕКИ

ШЕКИ, Шакки (1968 йилгача Нуха) — Озарбайжондаги шаҳар (1840 йилдан). Катта Кавказ тоғларининг жан. этагйда. Евлах т. й. чорраҳасидан 77 км шим. да. Аҳолиси 57,8 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Ш. Шимолий Озарбайжондаги тарихий Шеки вилояти маркази, 18аср ўрталаридан 1819 йил гача Шеки хонлиги маркази бўлган. Шаҳарда шойи ишлаб чиқариш бирлашмаси, озиқовқат корхоналари (гўшт к-ти ва б.), тикувчилик ф-каси, тамакиферментация з-ди, театр, тарихий ўлкашунослик музейи, М. Ф. Охундовнинг уймузейи (Ш. да туғилган), иқлимий курорт бор. Меъморий ёдгорликлардан (тошдан қурилган кўҳандиз ичида) Шеки хонлари саройи (18-аср), карвонсарой, ҳаммом, масжидлар ва бошқалар бинолар (18—19-асрлар) сакданган.