ШЕРИ КИШВАР

ШЕРИ КИШВАРТурк хоқонлиги шаҳзодаларидан Эл Арслон исмининг форсийча варианти. У хоқонликнинг машҳур ҳукмдорларидан Қорачурин (Тарду; 576—603) хоқоннинг тўнғич ўғли бўлиб, Турк хоқонлигининг асосчиларидан бири Истами ябғунинг (552— 576) невараси бўлган. Наршахийнинг «Тарихи Бухоро» асарида ёзилишича, Абру қўзғолонини бостирган ва Бухоро воҳасида 20 йил ҳукмронлик қилган. Воҳада бир қанча қишлоқлар барпо этган. Бир қатор тадқиқотчилар фикрича, Ш. К. Бухоро воҳасида 7—8-асрларда ҳукм сурган туркий сулоланинг асосчисидир.

673 йил араблар истилоси пайтида Бухоро воҳасига Бидун бухордухот ҳукмдор бўлган. Тадқиқотчилар фикрича, Бидуннинг насли Шери Кишварга бориб тақалган (Ш. Одилов).

Ад.: Абу Бакр ан-Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.