ШЕРОЗ

ШЕРОЗ — Эроннинг жан. қисмидаги шаҳар. Форс остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1997). Автомобиль йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қ. х. (атиргул, узум, цитрус мевалар, тамаки, қанд лавлаги етиштириш) районининг савдо маркази. Кимё, электротехника, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, нефть кимёси, тўқимачилик, озиқовқат (шу жумладан, атиргул мойи ишлаб чиқариш) саноати корхоналари мавжуд. Шероз ўзининг гиламлари, заргарлик, мозаика (кошинкорлик) ва кумуш буюмлари, миниатюралари билан дунёга машҳур. Унт, Форс музейи (Эрон амалий санъати), шаҳар яқинида Саъдий мақбараси бор.

Сосонийлар даврида Шероз ўрнида қишлоқ бўлган. 7-асрда араблар тасарруфига ўтгач, шаҳар кенгайган. 14 — 15-асрларда Шероз ўзининг миниатюралар мактаби билан машҳур бўлган. 18-асрнинг 2-ярмида Эрон пойтахти. Шероз форс шоирлари Саъдий ва Ҳофиз ватани. Шероздан 50 км шим. шарқца Персеполь харобалари бор. Меъморий ёдгорликлардан қалъа деворлари ва бошқалар сақланган.

Next Article

ШЕРОЗИЙ