ШИФЕР

ШИФЕР (нем.) — том ёпишда ишлатиладиган қурилиш материали. Табиий гилли сланецдан юпқа плита шаклида тайёрланади (қ. Сланецлар). Тўлқинсимон профилли ва ясси Ш. лар бўлади. Шифер мустаҳкам, сув ўтказмайдиган, ўтга ва совуққа бардошли, кўпга чидайдиган материал. Мўртлиги ва оғирлиги унинг асосий камчилиги ҳисобланади. Қурилишда асбестцемент Шиферлар кенг тарқалган.

Loading...