ШИЛВИДОШЛАР

ШИЛВИДОШЛАР — икки уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Кўпчилиги бута ва дарахтлар, айрим турлари ўт. Барглари оддий ёки мураккаб, ёнбаргсиз. Гуллари икки жинсли, тўғри ёки қийшиқ, 5 бўлакли. Меваси резавор ёки данакча, баъзан кўсакча. Ер юзида 12 туркумга мансуб 350 га яқин тури тарқалган. Ўзбекистонда Шилвидошларнинг 6 туркумга оид 25 тури бор, жумладан, 9 тури хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Шилвидошларнинг меваси истеъмол қиланади. Чингиз ва маржон дарахт органлари тиббиётда ишлатилади.