ШИМОЛ БУҒУСИ

ШИМОЛ БУҒУСИбуғусимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Жуни қишда қалин ва узун, оқиш рангда, тивити яхши ривожланган; ёзда — калта ва сийрак, қўнғир ёки кулранг. Эркагида ҳам, урғочисида ҳам шох бор. Туёқлари кенг, қалин қорда ва ботқоқликда юришга мослашган. Танасининг уз. 220 см гача, бўйи яғринидан 150 см гача, вазни 220 кг гача. Евросиё ва Шим. Американинг қутб ороллари, тундра пасттекисликлари ва тоғли тайгасида таркалган. Таймир я. о. да Шимол буғусининг сони 500 000 га яқин. Тундрадан, Тайгадан ва яна орқага мавсумий миграция қилади. Қишда лишайниклар (ягел) ва шохчалар, ёзда барг ва новдалар, мева ва замбуруғлар билан озиқланади. Сент. — октябрда урчийди. Бўғозлик даври 220 кун, 1—2 та бола туғади. Эркаклари урчишдан сўнг, урғочилари болалагандан кейин шохларини ташлайди; августда янгиси ўсиб чиқади. Пўсти ва териси учун овланади. 2 минг йил илгари хонакилаштирилган, деб тахмин қилинади.

Loading...