ШИМОЛ

ШИМОЛ, шимол нуқтаси — уфқнинг тўртта асосий томонидан бири. Туш чизиғи билан ҳақиқий уфқ доира чизиғи кесишган ва Шим. қутбга энг яқин жойлашган нуқта. Қуёш чиқадиган тарафга қараб турганда чап томонда. Шимол ёки N (North) ҳарфи билан белгиланади.

Loading...