ШИМОЛИЙ ДЕНГИЗ

ШИМОЛИЙ ДЕНГИЗ — Атлантика океанининг чекка денгизи, Европа (Буюк Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия, Германия, Дания, Норвегия ва Швеция) қирғоқларига туташ, шарқда Скандинавия ва Ютландия я. о. лари, ғарбда Буюк Британия, Оркни ва Шетленд о. лари билан ўралган. Болтиқ денгизи билан Дания бўғозлари, Атлантика океани билан ПадеКале ва ЛаМанш бўғозлари орқали боғланган. Майд. 565 минг км2. Қирғоқлари шим. шарқида фьордли, қолган қисми паст, баъзан қумли. Аксари қисмининг чуқ. 100 м дан ортиқ, жан. қисмида саёзликлар бор. Энг чуқур жойи 725 м. Энг йирик ороли — Гельголанд о. Ш. д. га Эльба, Везер, Рейн, Темза дарёлари қуйилади. Сувининг т-раси фев. да 2 — 7°, авг. да 12—19°. Шўрлиги 31—35%0. Дек. дан март ойларигача қирғокларга яқин қисмида музлар сузиб юради. Тезтез туман бўлади. Сув кўтарилиши (7,6 м гача) ҳар ярим суткада такрорланади. Шамоллар таъсирида денгиз сув сатҳи 3 м ва ундан ортиқ кўтарилади ва натижада Буюк Британия, Дания, Нидерландия, Бельгия соҳилларининг анча қисмини сув босади. Органик дунёси Шим. Атлантика зоогеографик областига мансуб. Шимолий денгизда ўсимликларнинг 300 дан ортиқ тури учрайди, ҳайвонларнинг 1500 дан зиёд тури яшайди. Балиқ (камбала, треска, пикша, сайра, скумбрия, сельд ва бошқалар) овланади. Денгиз тубидан нефть ва табиий газ олинади. Шимолий денгиз орқали Атлантика океанига муҳим денгиз йўллари ўтган. Асосий портлари: Роттердам, Амстердам (Нидерландия), Антверпен (Бельгия), Лондон, Иммингем, Халл (Буюк Британия), Гамбург, Бремен, Вильгельмсхафен (ГФР), Гётеборг (Швеция), Осло, Берген (Норвегия).

Loading...