ШИНА

ШИНА (нем.) (техникада) — автомобиль, трактор ва бошқалар машиналарнинг ғидцираги гардишига кийгизиладиган резина ёки резинатўқимали пневматик қобиқ; ғилдиракнинг йўл билан тишлашишини таъминлайди, нотекис йўллардаги туртки ва зарбаларни юмшатади. Камерасиз ва камерали хиллари бўлади. Камерали Шина, асосан, камера, покришка ва борт лентасидан иборат. Покришка каркас, протектор, ёстиқсимон қатлам (брекер), ён деворлар ва бортлардан ташкил топади. Каркас покришка учун асос вазифасини бажаради ва корд қатламларидан ясалади. Покришка камерага насос ёрдамида юборилган ҳаво босимига қаршилик кўрсатади ва уни шикастланишдан сақлаб туради. Камерасиз Шинада ҳавонинг ички босими таъсирида покришка бортлари ғилдирак гардиши четларига зич тегиб туради, бу эса зарур герметикликни (қавонинг сизиб чиқмаслигини) таъминлайди.

Шина машинанинг тормоз йўли узунлигига, ёнилғи сарфига ва бошқалар омилларга сезиларли таъсир кўрсатади. Вазифасига қараб, Шиналар енгил автомобиллар ва юк автомобилларига, қ. х. машиналари (тракторлар, пахта териш машиналари ва бошқалар) га, йўл қурилиш машиналарига, мотоцикллар ва велосипедларга мўлжалланган хилларга бўлинади. Авиация, бир рельсли (монорельсли) транспорт ва бошқалар учун мўлжалланганлари махсус Шиналар ҳисобланади.

Шина кўп қатламли резинатўқимачилик маҳсулоти бўлиб, асосан, каучук, 2. Шиналардаги резина, кимёвий толалар ва арматура материаллари (кордлар)дан автоматпоток линияларида тайёрланади (яна қ. Каучук, Резина).

Next Article

ШИНА