ШИННИ

ШИННИ — узум шарбатидан тайёрланадиган ширинлик тури. Аксарият оқ узум навларидан тайёрланади. (Буваки, Баян Ширей, Сояки, Нимранг ва б.). Узумнинғ яхши пишган бошлари совуқ сувда ювилиб, ғужуми эзилади. Сўнгра шарбати сузиб олинали. Ачиб қолмаслиги учун сузиб олинган шарбатга соғ тупроқ (гил) аралаштирилиб, шарбат таркибидаги муаллақ зарралар (чанг, узум эти) чўкмага туширилади. Шарбат қозонга солиниб, суст оловда ранги тиниқлашиб бир қадар қуюлгунча қайнатиш давом эттирилади. Вақтвақти билан ёғоч куракчада кавлаб турилади. Тайёр Шинни тўқ каҳрабо рангда бўлади. Яхши пиширилган Шинни узоқ сақланганда ҳам ачиб қолмайди. Шинни, шунингдек, тут, қовун, тарвуз ва бошқалар ҳўл мевалар шарбатини қайнатиш усули билан ҳам тайёрланади.