ШИНШИЛЛАСИМОНЛАР

ШИНШИЛЛАСИМОНЛАРкемирувчилар оиласи. Уз. 22—66 см, думи 7,5 — 32 см, вазни 0,5—7 кг. Кўзи ва қулоқлари катта, думи қалин юнг билан қопланган. Жанубий Америка пасттекислиги ва тоғларида тарқалган. 3 уруғи: вискашлар, тоғ вискашлари ва шиншиллалар бор. Шиншиллалар уруғи гавдасининг уз. 22 — 38 см, думи 7,5—15 см, вазни 0,5—1 кг. Мўйнаси қалин ва юмшоқ, орқаси мовий ёки малла кулранг, қорни сарғиш оқ. Чили ва Боливиянинг тоғли чўл минтақасида учрайди. Коялар ёриғида тошли жойларда катта колония бўлиб яшайди. Эрталаб ва кечқурун фаол. Кисқа сакраб ҳаракатланади. Ўсимликнинг ер устки қисмлари билан озиқланади. Йилда 1—3 марта 1—6 тадан бола туғади. 18-асрдан бошлаб қимматбаҳо мўйнаси учун кўплаб овланиши туфайли деярли қириб юборилган. Ҳоз. муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш билан сони бирмунча ортган. Мўйначилик фермаларида боқилади. 2 тури Халқаро Кизил китобга киритилган.

Loading...