ШИРАК Жак Рене

ШИРАК Жак Рене (1932. 29.11, Париж) — Франция давлат арбоби. Париж Сиёсий тадқиқотлар институти (1954) ва Миллий бошқарув мактаби (1959)ни тугатган. 1959 йилдан Давлат аудитор палатаси аудитори, 1962 йил апр. дан ҳукумат аппаратида, 1965 йилдан СенФреоль шаҳри кенгаши аъзоси, Миллий ма. жлис депутати (1967 йилдан). 1967 йилдан Ж. Помпиду ҳукуматида ижтимоий масалалар, 1968 йилдан иқтисодий ва молия масалалари бўйича давлат котиби, 1972 йилдан қ. х. ва қишлоқ тараққиёти, 1974 йил ички ишлар вазири. Ширак 1960-й. лардан Республикани ҳимоя қилувчи демократлар иттифоқи партияси аъзоси, 1975 йилдан фахрий бош котиби, 1976 йил партия Республикани қўллабқувватлаш уюшмасига айлангач, унинг раиси. 1974 йил апр. — 1976 йил авг. ва 1986 йил март — 1988 йил майда Франция бош вазири, 1977 йил мартдан Париж шаҳри мэри, 1995 йил майдан Франция Республикаси президенти.

Loading...